Простата безини давоси

СОДЕРЖАНИЕ
0
280 просмотров
03 июня 2019

ПРОСТАТА БЕЗИ ШАМОЛЛАШИНИ ДАВОЛАШ УСУЛЛАРИ: Простатани даволашдан аввал қуйидаги муаммоларни ҳал қилиб олмоқ лозим: инфеьсция билан курашиш, қовуқ безининг тўгри дренажини таъминлаб бериш ва уни қон билан тўлиб боришини яхшилаш. Қатъий диетага амал қилган ҳолда спиртли ичимликлар, тузламалар, консерва ва маринад маҳсулотларидан воз кечган маъқул.

Простатитни даволаш, жумладан, ҳар томонлама, маҳаллий, баъзида эса физиотерапевтик таъсирга эга доривор терапия ва даволовчи жисмоний тарбияни ўзида жамлаган комплекс усуллардан ташкил топмоғи лозим.

Сўнгги йилларда термотерапияни қўллаш кенг тус олмоқда (простатани 45°Сгача қиздириш орқали).
Эркакларни кутиб турган энг оғриқли муолажа – бу простата безининг массажи ҳисобланади. Баъзи “шифокорлар” қовуқ бсзини массаж қилмасдан туриб простатитни даволашнинг кўплаб “янги услублари” ҳақида гапирадилар.

Ҳа, бу ҳолатда кўплаб беморлар ёқимсиз ҳолатлардан ўзини олиб қочиб, даводан фориғ бўлиш учун катта пул беришга ҳам тайёрлар. Аммо, афсуски, уларнинг усуллари яна бир марта простата безининг массажи – простатитни даволашни энг асосий эканлигини исботлаган ҳолда, ҳар куни пайдо бўлиб йўқолиб кетади.

Массажнинг простатага бўлган таъсири шундан иборатки, бармоқларни босиш орқали унда йиғилган шамоллаш секрецияси йўлакларга, охир-оқибат сийдик йўлига сиқиб чиқари- лишига олиб келади.

Шунингдек, простата безини массаж қилиш чоғида, унинг қон айланиши яхшиланади (кичик тосдаги қотиб қолишлар – простатит ривожланишишшг асосий омилларидан бири), бу эса, ўз навбатида, антибактериал терапия таъсирини кучайтиради. Простата безининг массажини самарадорлиги унинг шаклланиши ва

тузилишининг ўзига хослиги билан ифодаланади. Прос кпа бези – бу, массаж қилинганда, ўткир шамоллашдан самарали фориғ бўлишга олиб келадиган ягона аъзоси ҳисобланади. Инсон организмининг бошқа сиқими ёки аъзоси массаж қилинганда шамоллашнинг тарқалиб ёки хасталикни кенг жадал ривожланиб кетишига омил бўлиши мумкин.

Доривор ўсимликлар дориворларини хасталикнинг биринчи кунидан бошлаб шамоллаш жараёни ва простата бези шишининг Ьлдини олиш ва сийдик келишини йўлга солиш учун қўллаб туриши керак.

Источник jinsiy.ru

Простата аденомасини операциясиз даволаш

Простата касаллиги ҳақида бир қанча чўпчаклар мавжуд. Қуйида уларнинг баъзиларини келтириб ўтамиз ва уларга нисбатан илмий қарашларимизни баён этамиз.

«Ёшларда простатит кузатилмайди!»

Нотўғри. Кўп йиллик кузатишларимга қараганда, сурункали простатит 18 ёшданоқ кузатилиши мумкин. Бунга мавжуд сурункали инфекциялар (кариоз тишлар, холецистит, тонзиллит, гайморит ва ҳоказо) ўчоқлари фонида кўп совқотиш сабаб бўлиши мумкин.

«Простата аденомаси фақат кексайганда учрайди!»

Нотўғри. Простата аденомаси 30 ёшли йигитларда қайд этилиши кам кузатилади. Аммо 40 ёшдан сўнг бу ҳолат 15 – 20% эркакларда учрайди. Бошланғич босқичида безовта қилмайди ва ўз вақтида аниқланганда операциясиз усул ёрдамида бутунлай қутулиш мумкин.

«Цистостома (қорин орқали най) ўрнатиш ҳукм бўлиб, соғлиғига қараб операция бекор қилинган!»

Нотўғри. Простата аденомасини радиотўлқинли олиб ташлаш усули катта аденомаларда ҳам қўлланилиши мумкин. Бунда ўткир пешоб тутилиши юз бергач, цистостома ўрнатилган. Мазкур усул ёрдамида аденоманинг бевосита пешоб ажратиш каналини сиқиб қўйган қисмини олиб ташлаш ҳамда мустақил пешоб ажратишни тиклаш мумкин. Аденоманинг қолган қисми эса дори воситалари ёрдамида даволанади.

Хулоса

Простата аденомаси кў­пинча 40­ ёшдан ошган эркакларда пайдо бўлади ҳамда кечасию кундузи тез-тез ҳожат қисташи, пешоб босими сусайиши, сийдик қопининг тўлиқ бўшагандек туюлиши ва бошқа кўпгина аломатлар билан намоён бўлади. Охир-оқибат бу ўткир пешоб тутилишига олиб келади. Бунда одам сиёлмай қолади.

Операциясиз радиотўлқинли терапияни ўтказиш учун клиникамизга бор йўғи 1 кунга келишингиз кифоя. Эрталаб текширув ўтказамиз, тушдан кейин жараённинг ўзи амалга оширилади: 1 соат мобайнида наркозсиз, кесмасдан. Шундан сўнг cиз уйингизга кетишингиз мумкин. 3 ой давомида натижа самарадорлиги ортиб боради. Уч ой ўтиб эса назорат текшируви ўтказилади.

Биз сизга қуйидаги йўналишлар бўйича мутахассисларни таклиф этаётганимиздан мамнунмиз:

  • Уролог;
  • Гинеколог;
  • УТТ ташхислаш;
  • Простата аденомасини операциясиз даволаш;
  • Невропатолог (умуртқалараро диск чуррасини операциясиз даволаш);
  • Эндокринолог (қалқонсимон без касаллигини жарроҳликсиз даволаш, оёқлардаги қандли диабет асоратларини операциясиз даволаш);
  • Лаборатория (тўлиқ лаборатория ташхиси – иммунофермент биокимёвий коагулометрик ва клиник текширув (гармонлар, инфекцияларнинг турли шакллари ва гомеорстаз параметрлари)

Простата аденомасини операциясиз RF- терапия усулида даволаш.

Frank-Medic клиникаси Германиянинг University Medical Center, Freiburg клиникаси билан ҳамкорликда иш олиб бормоқда.

Frank-Medic клиникасида малакали шифокорлар фаолият олиб боришмоқда. Сифатли лаборатория ташхисига эга, мураккаб ташхисларда Германиядаги профессорлардан онлайн-консултация олинади, мунтазам Европа тиббиёт кунлари ўтказиб турилади. Бунда Германиядаги мутахассислар турли йўналишлар бўйича беморларни қабул қилади. Шунингдек, Германияда даволаниш имконияти таклиф этилади.

Вдовин Дмитрий Андреевич, шифокор-уролог,

Frank-Medic клиникаси раҳбари.

Телефон: (+998) 901 787 011

Манзил: Тошкент ш. Мирзо Улуғбек тумани, Қорасув-4, 3 Б бино

Мулжал: «Қорасув-4» автобус ва маршруткаларнинг охирги бекати, Милиция академияси.

Источник daryo.uz

ПРОСТАТИТНИ ДАВОЛАШ

ПРОСТАТИТНИ ДАВОЛАШ УТКИР ВА СУРУНКАЛИ ПРОСТАТИТЛАР

Касалликнинг ўткир ва сурункали турлари фарқланади. Ўткир простатитнинг аломатларига;

Пешобни тез-тез ажратиш, қисталангликлар, қорин пастки қисмида куйишиш ҳислари пайдо бўлиши, пешоб оқимининг сустлашиши, пешоб ажратишдаги огриқлар.

умумий аҳволнинг ёмонлашиши, айрим ҳолларда тана ҳароратининг кўтарилиши, қорин пастки қисмини пайпасланганда оғриқлар, простата бези пайпасланганда (ичакка бармоқ тиқиб) кучли оғриқлар ва нохуш ҳислар, пешоб ранггининг хиралашиши ҳолатлари киради.

Ушбу касалликни таносил аъзоларининг гонорея, хлами- диоз, гарднереллёз, уреаплазма ва замбуруғли инфекциялари билан фарқлаш лозим.

Касаллик 3 ойдан ортиқ давом этса ва ультратовуш тек- ширишларида простата безида қаттиқлашишлар аниқланса, унда сурункали простатит деб аталади.

Сурункали простатит меҳнатга лаёқатли ёшдаги эркакларнинг 40% дан ортиғида учрайди. Сурункали простатитнингг асосий аломатлари ўткир простатитники каби бўлса-да, ундан фарқли жиҳатлари ҳам учраб туради;

— касаллик тез тез қайталайди, бемор кам-камдан, тез-тез пешоб ажратиш, сийиш маҳалидаги оғриқлар, нохуш сезгилар, қорин пастидаги куйишишлар, қовуқда пешоб қолиб кетиши, чот оралиғидаги огриқлар,

орқа чиқарув тешиги соҳасига ёқимсиз ҳислар, олат бошчаси ва мояклардаги огриқлар, пешоб чиқариш каналидан шилимшиқ ажралма- лар келиши, жинсий қувватнинг пасайиши, айрим ҳолларда шаҳват

суюқлиғида қон пайдо бўлиши, жинсий жиҳатдан қониқмаслик ва жинсий ожизликлардан шикоят қилади. Сурункали простатитда пешоб таҳлилида микроорганизмлар топилмаслиги ҳам мумкин.

Агар беморда юқоридаги аломатлар кузатилса, беморнинг ёши 50 дан баланд бўлса ва асосий аломатларга; тунги пешоб ажралишнинг кўпайиши, пешоб ажратишнинг қийинлашиши, пешоб оқимининг ўта сустлашиши,

сийгандан кейин хам қовуқнинг тўлик бўшашмаслиги, сийиш охирида пешобнинг томчилаши, айрим ҳолларда сийдикнинг кескин тутилиши аломатлари ҳам уйгунлашиб келса,

унда простата безининг аденомаси (яхши сифатли ўсмаси) га гумон қилиш ва синчиклаб текшириш лозим. Чунки бу касаллик жуда тез фурсатларда пешобнинг димланиши ҳисобига буйракларни нобуд қилиб қўйиши мумкин.

Бемор сийганидан кейин ҳам қовуғида 300,0 мл дан ортиқ пешоб қолса, юқори сийдик йўллари кенгайса, буйрак фаолияти издан чиқса, пешобда қон кўринса, қовуқда тош тўпланса ва дори-дармон наф бермаса, унда простата безининг аденомаси хирургик йўл билан даволанади.

(олиб ташланади).
Хўш, бу қадар кенг тарқалган, инсониятнинг қарийб ярмини ташкил қилувчи эркакларни ададсиз азоб-уқубатларга маҳкум қилувчи бу касалликнинг сабаби нимада экан?

Чорак асрлик шифокорлик амалиётимдан хулоса қилиб айтишим мумкинки, буларнинг барчаси нотўғри турмуш тарзимиз оқибатидандир.

Шайх Абдуллоҳ Тустарий ҳазратлари; «Кунда бир марта овқатланиш-сиддиқпар ишидир, кунда икки марта овқатланиш-муъминлар ишидир, кунда 3 ва ундан ортиқ овқатланиш-ҳайвонлар ишидир, улуфи хорлик келтирар» деб бежиз айтмаганлар.

Атрофга назар солсангиз айрим инсонлар кундузи билан бир нималарни чайнаб юрадилар, бу эса тўгри ичакни мунтазам тўлиб туришига олиб келади.

Кичик чаноқ бўшлиғида ичакни мунтазам тўлиб туриши унинг олд томонида жойлашган простата безининг сиқилишига ва қон айланишининг ёмонлашишига олиб келади, бу эса простатитнинг дастлаб ўткир, кейинчалик эса сурункали тусмларига сабаб бўлади, у аста-секинлик билан аденомани келтириб чиқаради.

Аксарият одамлар умрининг катта қисмини ўтириб ўтказадилар, бу ҳолат эса аксарият аъзо ва тизимлар фаолиятига салбий таъсир кўрсатувчи энг нотабиий ҳолатдир!

Ҳайвонот оламига эътибор берсангиз, бирорта жонзот(одамдан бўлак) ўтирмайди, шу боисдан ҳам уларда простатитлар учрамайди. Биз нега ўтиришни-нотабиий деб атадик?

Биз ўтирганда айнан простата безининг устига ўтирамиз, уни эзиб, сиқиб, қон айланишидан маҳрум қилиб ўтирамиз. Боз яна ичак мунтазам тўла бўлса, ич қотса, қон қуюқлашса, кам ҳаракатлилик қўшилса худо қўшқўллаб урди, деяверинг.

Простатитнинг асосий сабабларидан яна бири-пала партиш жинсий ҳаёт кечиришдир! Бу эса турли инфекцияларнинг сабабчиси бўлиб, простата безининг ҳам ичдан, ҳам ташқаридан емирилишига олиб келади.

Қонда холестерин ва глюкоза миқдорининг баландлиги, простатит прогнозининг ёмонлашишига олиб келади.

Илгарилари одамлар сандалда (танчада) ётганлар, бу эса простата безини қиздириб, уни фаолиятини яхшилаган, шу боисдан одамлар «Етмишбой», «Саксонбой» ва ҳатто

«Тўқсонбойлар»ни дунёга келтирган. Боз яна от эшак ва яна алланималарни минганлар, бу эса простата безини табиий массаж қилиб, қон айланишини яхшилаган.

Яна бир сабабини айтишим лозиммикан, йўқмикан, билмадим, чунки айримлар туфли тор келганида»

Алижон Зоҳидий қўшхотин олишни маслаҳат берганди» деб мени айбдор қилишидан хавотир- даман. илгарилари одамлар исломий қоидаларга риоя қилиб 4 тагача хотин олганлар, бу ҳам жинсий ҳаётни кучайтириб, шаҳват димланишининг олди олинган.

Шу боисдан ҳам простата безининг муаммолари нисбатан камроқ учраган. Бугунги кунда эса простата бези учун кони фойда бўлган сандаллар йўқолиб кетди, шу боисдан ҳам простатитлар кескин кўпайди.

Эркакларнинг маълум фоизи 4 та тугул, хотинларнинг биттасига ҳам ярамай қолди.

Таъкидлаб ўтаман; простата бези ўта нозик, кўп вазифали аъзо бўлиб, унинг ҳар қандай муаммолари фақат мутахассис томонидангина даволаниши лозим.

Беморлардан эса соғлом турмуш тарзини кечириш, доривор гиёҳлар (наъматак, пол пола, ширинмия илдизи, кийик ўти) дамламаларидан қабул қилиш, кўпроқ жисмоний ҳаракат, сауналарга бориб туриш, сурункали инфекция ўчокларини бартараф қилиш

(сурункали тонзиллитлар, қуртлаган тишлар), молдай бўкиб овқатланмаслик, жинсий ҳаёёт меъёрига эътибор бериш, за- рарли одатлардан (ичкиликбозлик, чекиш) воз кечиш, ични қотирмаслик талаб қилинади.

Источник haqida.su

Комментировать
0
280 просмотров
Комментариев нет, будьте первым кто его оставит

Это интересно
Простатит
0 комментариев
Простатит
0 комментариев
Простатит
0 комментариев