Простата шамоллашини уй шароитида даволаш

СОДЕРЖАНИЕ
2
1 066 просмотров
03 июня 2019

ПРОСТАТА БЕЗИ ШАМОЛЛАШИНИ ДАВОЛАШ УСУЛЛАРИ: Простатани даволашдан аввал қуйидаги муаммоларни ҳал қилиб олмоқ лозим: инфеьсция билан курашиш, қовуқ безининг тўгри дренажини таъминлаб бериш ва уни қон билан тўлиб боришини яхшилаш. Қатъий диетага амал қилган ҳолда спиртли ичимликлар, тузламалар, консерва ва маринад маҳсулотларидан воз кечган маъқул.

Простатитни даволаш, жумладан, ҳар томонлама, маҳаллий, баъзида эса физиотерапевтик таъсирга эга доривор терапия ва даволовчи жисмоний тарбияни ўзида жамлаган комплекс усуллардан ташкил топмоғи лозим.

Сўнгги йилларда термотерапияни қўллаш кенг тус олмоқда (простатани 45°Сгача қиздириш орқали).
Эркакларни кутиб турган энг оғриқли муолажа – бу простата безининг массажи ҳисобланади. Баъзи “шифокорлар” қовуқ бсзини массаж қилмасдан туриб простатитни даволашнинг кўплаб “янги услублари” ҳақида гапирадилар.

Ҳа, бу ҳолатда кўплаб беморлар ёқимсиз ҳолатлардан ўзини олиб қочиб, даводан фориғ бўлиш учун катта пул беришга ҳам тайёрлар. Аммо, афсуски, уларнинг усуллари яна бир марта простата безининг массажи – простатитни даволашни энг асосий эканлигини исботлаган ҳолда, ҳар куни пайдо бўлиб йўқолиб кетади.

Массажнинг простатага бўлган таъсири шундан иборатки, бармоқларни босиш орқали унда йиғилган шамоллаш секрецияси йўлакларга, охир-оқибат сийдик йўлига сиқиб чиқари- лишига олиб келади.

Шунингдек, простата безини массаж қилиш чоғида, унинг қон айланиши яхшиланади (кичик тосдаги қотиб қолишлар – простатит ривожланишишшг асосий омилларидан бири), бу эса, ўз навбатида, антибактериал терапия таъсирини кучайтиради. Простата безининг массажини самарадорлиги унинг шаклланиши ва

тузилишининг ўзига хослиги билан ифодаланади. Прос кпа бези – бу, массаж қилинганда, ўткир шамоллашдан самарали фориғ бўлишга олиб келадиган ягона аъзоси ҳисобланади. Инсон организмининг бошқа сиқими ёки аъзоси массаж қилинганда шамоллашнинг тарқалиб ёки хасталикни кенг жадал ривожланиб кетишига омил бўлиши мумкин.

Доривор ўсимликлар дориворларини хасталикнинг биринчи кунидан бошлаб шамоллаш жараёни ва простата бези шишининг Ьлдини олиш ва сийдик келишини йўлга солиш учун қўллаб туриши керак.

Источник jinsiy.ru

ПРОСТАТИТНИ ДАВОЛАШ

ПРОСТАТИТНИ ДАВОЛАШ УТКИР ВА СУРУНКАЛИ ПРОСТАТИТЛАР

Касалликнинг ўткир ва сурункали турлари фарқланади. Ўткир простатитнинг аломатларига;

Пешобни тез-тез ажратиш, қисталангликлар, қорин пастки қисмида куйишиш ҳислари пайдо бўлиши, пешоб оқимининг сустлашиши, пешоб ажратишдаги огриқлар.

умумий аҳволнинг ёмонлашиши, айрим ҳолларда тана ҳароратининг кўтарилиши, қорин пастки қисмини пайпасланганда оғриқлар, простата бези пайпасланганда (ичакка бармоқ тиқиб) кучли оғриқлар ва нохуш ҳислар, пешоб ранггининг хиралашиши ҳолатлари киради.

Ушбу касалликни таносил аъзоларининг гонорея, хлами- диоз, гарднереллёз, уреаплазма ва замбуруғли инфекциялари билан фарқлаш лозим.

Касаллик 3 ойдан ортиқ давом этса ва ультратовуш тек- ширишларида простата безида қаттиқлашишлар аниқланса, унда сурункали простатит деб аталади.

Сурункали простатит меҳнатга лаёқатли ёшдаги эркакларнинг 40% дан ортиғида учрайди. Сурункали простатитнингг асосий аломатлари ўткир простатитники каби бўлса-да, ундан фарқли жиҳатлари ҳам учраб туради;

— касаллик тез тез қайталайди, бемор кам-камдан, тез-тез пешоб ажратиш, сийиш маҳалидаги оғриқлар, нохуш сезгилар, қорин пастидаги куйишишлар, қовуқда пешоб қолиб кетиши, чот оралиғидаги огриқлар,

орқа чиқарув тешиги соҳасига ёқимсиз ҳислар, олат бошчаси ва мояклардаги огриқлар, пешоб чиқариш каналидан шилимшиқ ажралма- лар келиши, жинсий қувватнинг пасайиши, айрим ҳолларда шаҳват

суюқлиғида қон пайдо бўлиши, жинсий жиҳатдан қониқмаслик ва жинсий ожизликлардан шикоят қилади. Сурункали простатитда пешоб таҳлилида микроорганизмлар топилмаслиги ҳам мумкин.

Агар беморда юқоридаги аломатлар кузатилса, беморнинг ёши 50 дан баланд бўлса ва асосий аломатларга; тунги пешоб ажралишнинг кўпайиши, пешоб ажратишнинг қийинлашиши, пешоб оқимининг ўта сустлашиши,

сийгандан кейин хам қовуқнинг тўлик бўшашмаслиги, сийиш охирида пешобнинг томчилаши, айрим ҳолларда сийдикнинг кескин тутилиши аломатлари ҳам уйгунлашиб келса,

унда простата безининг аденомаси (яхши сифатли ўсмаси) га гумон қилиш ва синчиклаб текшириш лозим. Чунки бу касаллик жуда тез фурсатларда пешобнинг димланиши ҳисобига буйракларни нобуд қилиб қўйиши мумкин.

Бемор сийганидан кейин ҳам қовуғида 300,0 мл дан ортиқ пешоб қолса, юқори сийдик йўллари кенгайса, буйрак фаолияти издан чиқса, пешобда қон кўринса, қовуқда тош тўпланса ва дори-дармон наф бермаса, унда простата безининг аденомаси хирургик йўл билан даволанади.

(олиб ташланади).
Хўш, бу қадар кенг тарқалган, инсониятнинг қарийб ярмини ташкил қилувчи эркакларни ададсиз азоб-уқубатларга маҳкум қилувчи бу касалликнинг сабаби нимада экан?

Чорак асрлик шифокорлик амалиётимдан хулоса қилиб айтишим мумкинки, буларнинг барчаси нотўғри турмуш тарзимиз оқибатидандир.

Шайх Абдуллоҳ Тустарий ҳазратлари; «Кунда бир марта овқатланиш-сиддиқпар ишидир, кунда икки марта овқатланиш-муъминлар ишидир, кунда 3 ва ундан ортиқ овқатланиш-ҳайвонлар ишидир, улуфи хорлик келтирар» деб бежиз айтмаганлар.

Атрофга назар солсангиз айрим инсонлар кундузи билан бир нималарни чайнаб юрадилар, бу эса тўгри ичакни мунтазам тўлиб туришига олиб келади.

Кичик чаноқ бўшлиғида ичакни мунтазам тўлиб туриши унинг олд томонида жойлашган простата безининг сиқилишига ва қон айланишининг ёмонлашишига олиб келади, бу эса простатитнинг дастлаб ўткир, кейинчалик эса сурункали тусмларига сабаб бўлади, у аста-секинлик билан аденомани келтириб чиқаради.

Аксарият одамлар умрининг катта қисмини ўтириб ўтказадилар, бу ҳолат эса аксарият аъзо ва тизимлар фаолиятига салбий таъсир кўрсатувчи энг нотабиий ҳолатдир!

Ҳайвонот оламига эътибор берсангиз, бирорта жонзот(одамдан бўлак) ўтирмайди, шу боисдан ҳам уларда простатитлар учрамайди. Биз нега ўтиришни-нотабиий деб атадик?

Биз ўтирганда айнан простата безининг устига ўтирамиз, уни эзиб, сиқиб, қон айланишидан маҳрум қилиб ўтирамиз. Боз яна ичак мунтазам тўла бўлса, ич қотса, қон қуюқлашса, кам ҳаракатлилик қўшилса худо қўшқўллаб урди, деяверинг.

Простатитнинг асосий сабабларидан яна бири-пала партиш жинсий ҳаёт кечиришдир! Бу эса турли инфекцияларнинг сабабчиси бўлиб, простата безининг ҳам ичдан, ҳам ташқаридан емирилишига олиб келади.

Қонда холестерин ва глюкоза миқдорининг баландлиги, простатит прогнозининг ёмонлашишига олиб келади.

Илгарилари одамлар сандалда (танчада) ётганлар, бу эса простата безини қиздириб, уни фаолиятини яхшилаган, шу боисдан одамлар «Етмишбой», «Саксонбой» ва ҳатто

«Тўқсонбойлар»ни дунёга келтирган. Боз яна от эшак ва яна алланималарни минганлар, бу эса простата безини табиий массаж қилиб, қон айланишини яхшилаган.

Яна бир сабабини айтишим лозиммикан, йўқмикан, билмадим, чунки айримлар туфли тор келганида»

Алижон Зоҳидий қўшхотин олишни маслаҳат берганди» деб мени айбдор қилишидан хавотир- даман. илгарилари одамлар исломий қоидаларга риоя қилиб 4 тагача хотин олганлар, бу ҳам жинсий ҳаётни кучайтириб, шаҳват димланишининг олди олинган.

Шу боисдан ҳам простата безининг муаммолари нисбатан камроқ учраган. Бугунги кунда эса простата бези учун кони фойда бўлган сандаллар йўқолиб кетди, шу боисдан ҳам простатитлар кескин кўпайди.

Эркакларнинг маълум фоизи 4 та тугул, хотинларнинг биттасига ҳам ярамай қолди.

Таъкидлаб ўтаман; простата бези ўта нозик, кўп вазифали аъзо бўлиб, унинг ҳар қандай муаммолари фақат мутахассис томонидангина даволаниши лозим.

Беморлардан эса соғлом турмуш тарзини кечириш, доривор гиёҳлар (наъматак, пол пола, ширинмия илдизи, кийик ўти) дамламаларидан қабул қилиш, кўпроқ жисмоний ҳаракат, сауналарга бориб туриш, сурункали инфекция ўчокларини бартараф қилиш

(сурункали тонзиллитлар, қуртлаган тишлар), молдай бўкиб овқатланмаслик, жинсий ҳаёёт меъёрига эътибор бериш, за- рарли одатлардан (ичкиликбозлик, чекиш) воз кечиш, ични қотирмаслик талаб қилинади.

Источник haqida.su

Сурункали простатит эркаклар орасида кўп учрайдиган касаллик ҳисобланади. Статистик маълумотларга кўра, бу касаллик 25 ёшдан кейин эркакларнинг 25-80 фоизида учрайди. Пала-партиш жинсий ҳаёт кечириш, кам ҳаракат турмуш тарзи, спиртли ичимликлар, тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш, совқотиш кабилар простатит ривожланишининг асосий сабабчиларидир.

Одатда сурункали простатит секинлик билан, клиник белгиларсиз ривожланади, простата бези секретининг ва кичик чаноқ доирасида қон айланишининг димланиши асосида яллиғланиш жарёни юзага келади. Аввал простата безининг қон томирлари кенгаяди, кейинчалик чандиқли-склеротик ўзгаришлар юзага келади, бунинг натижасида пешоб ажралиши бузилади, жинсий қобилият пасаяди, чарчоқлик, асабийлашиш кузатилади.

Таснифланишга кўра, простатит инфекцион (юқумли) ва ноинфекцион (юқумли бўлмаган, простата безини озиқлантирувчи қон томирларини димланиши натижасида юзага келади) турларига бўлинади. Инфекцион простатит вақтида простата безига микроблар, вируслар, бактериялар, замбуруғлар тушади. Ноинфекцион простатит инфекция қўзғатувчиларисиз юзага келади. Бу касалликнинг бошланишига простата безида қон димланиши, кам ҳаракат турмуш тарзи, совқотиш сабаб бўлади.

Простатит касаллиги юзага келишига сабаб бўлувчи омилларга қуйидагилар киради:

  • простата бези анатомик тузилишининг ўзига хослиги;
  • гормонлар алмашинувининг бузилиши;
  • ёш билан боғлиқ ўзгаришлар;
  • сийдик йўллари яллиғланиш касалликлари;
  • буйрак ва сийдик қопининг яллиғланиш касалликлари;
  • пала-партиш жинсий ҳаёт тарзи;
  • бутун тананинг совқотиши;
  • сийдик йўлларида пешобнинг йиғилиб туриши;
  • кам ҳаракат турмуш тарзи;
  • иммун тизимини сусайиши.

Юқорида келтирилган омилларнинг ҳар қандай комбинацияси простата безининг яллиғланишига олиб келиши мумкин.

Простатитни даволаш учун антибактериал терапия, простата безини массаж қилиш, физиотерапия, иммун тизимини мустаҳкамлаш ва ҳаёт тарзини ўзгартириш керак.

Источник dnk.uz

Комментировать
2
1 066 просмотров
Комментарии
  1. Дарья Вишневская ()
    Ответить

    Простата — это важная часть мужского здоровья, и её заболевания требуют внимательного подхода. В домашних условиях можно применять некоторые методы для облегчения состояния, например, регулярные физические упражнения, здоровое питание и достаточное потребление воды. Также полезно применять горячие компрессы и травяные чаи. Однако стоит помнить, что при серьезных симптомах всегда лучше обратиться к врачу для получения профессиональной помощи.

  2. Алёна ()
    Ответить

    Простата шамоллашини уй шароитида даволаш, асосан, табиий усуллар билан бўлади. Бундай даволашда жисмоний фаолият, тўғри овқатланиш, асабий стрессдан холи бўлиш муҳим. Бундан ташқари, тиббий ёрдамни таъминлаш ва доктор маслаҳатларини амалга ошириш керак. Қизил пиёз, ёмғир, кунжут ва кўк нарсалардан иборат овқат, шунингдек, журналлаштыришни равожлантириш ҳам ёрдам беради. Овозимиз билан ҳалида мунтазам текширув маълумотли инъекцияга ёрдам беради.

Это интересно
Простатит
0 комментариев
Простатит
0 комментариев
Простатит
0 комментариев